Тунда Полвон деди булутлар,
Югуриб чиқдим
Қир томон
Лой тепдим
Оёқ яланг
Нигоҳимда осмон
Ёмғир кўзим намлар
Зуҳро ўтирар
Тебратиб бешик
Ё юлдузми у?
Алахсираяпман,
Алахсирадим,
Хўрсиндим,
Бобом овозин эшитиб
Яна осмон томон боқдим.
Шоирим, Ақллигим, Маслахатдошим,
Йилдан ошди қабрга қўйганим.
Соғиндим.
Уйғондим.

Шахриёр, энди тўйга бор

%d1%81%d0%bd%d0%b8%d0%bc%d0%be%d0%ba1

Шахриёр анчадан бери шоу бизнес оламида йўқ бўлиб қолган эди. Яқинда бир клипига кўзим тушиб қолганди. Клипида Азиз Раметов бош ролни ўйнаб берган эди. Ҳа майли гап унда эмас. Бугун эътиборимни мана бу маҳсулот тортди.

Қалам қошли ёр деб аталмуш бу маҳсулотни тахлил қилиб кўрамиз.

Шахриёр биз учун реппер. Ва бу жанрда ижод қилиши ёмон эмас эди. Аммо реп билан бизнинг юртимизда қозон қайнатиш жуда қийин. Сабаби, тўйга реп умуман керакмас. Шу сабабли ҳам, Шахриёр бир янгилик қилмоқчи бўлган. Ўзининг услубидан четга чиқмаган холда, тўйона стайлда қўшиқ яратибти.

Умуман олганда клип ёмон эмас, аммо қўшиқ… Қўшиқни чалоб қилиб юборган. Сабаби, реп бн ўзимизнинг ўзбекча тўйона стайлни аралаштириб қўйган. Бировни мехнатини камситиш эмас, чунки эртага шу қўшиқни тўйларда этаман деб бола пақир харакат қилган.

Энди клипни ахволини қаранглар.

Бу шахарни бир четида, қизлар мафияси билан йигитлар мафияси учрашиши эскича бир сюжет. Жуда кўп марта ишлатилган бу. Қизлар ҳам такой деловой кучинский бўлиб туриши одамни энсасини қотиради.

Клипда чуқур бир мантиқ йўқ. Шунчаки иккита банда учрашиб, рақсга тушишади. Режиссернинг яна бир фишкаси, клипдаги қиз боланинг бош ролини ажойиб холатда рақсга тушишидадир. Эътиборни олади. Айниқча эркак кишини.

%d1%81%d0%bd%d0%b8%d0%bc%d0%be%d0%ba3

%d1%81%d0%bd%d0%b8%d0%bc%d0%be%d0%ba4

Қўшиқни охири ёқди. Мана энди тўйларга ҳам аста секин борса бўлади бу бола.

%d1%81%d0%bd%d0%b8%d0%bc%d0%be%d0%ba5

З.Ы. Бу шунчаки бир оддий блогернинг фикри холос. 

 

Чемпион ҳам одам

Чемпионларимизнинг айрим фотолари ижтимоий тармоқларда тарқалиб, дўстим, блогер Санжар Саиднинг қўлига тушиб қолибди. Жуда бир ажойиб дўстим, хақни биладиган, оқ ва қорани ажрата оладиган, валсапедчилар қироли бу фотоларни ўз дунё қараши билан боқиб, мана бундай блогпост ёзиб чиқди.

photo_2016-09-14_14-48-03

Бу суратга боқинг, қандай номаъқул иш кўряпсиз? Буни хар бир инсон ўз қаричи билан ўлчаб айтади. Масалан, дўстим учун бундай ўтириш яхшимас, шармандаликдир. Аммо бу ўз фикри, ва у блогпостида шу дунё қараши билан чемпионларимиз хаётига чуқур аралишиб кетиб анча айблаб ташлабди. Ажаблантирган томони, обрўси хақида гап кетган. Бу ўтиришни обрўга ҳеч алоқасини боғлай олмадим. Ҳа, биз ҳар хилмиз.

photo_2016-09-14_16-54-26

Дейлик, чемпионларимиз ўзлари бир жойда дам олиб ўтирган бўлса, улар ҳам энди юлдузга айланган, кўпчилик танийди, эсдалик учун расмга тушгиси келади. Бу қизлар ҳам шунчаки расмга тушиб олай деган бўлсачи? Расмни албатда ўзлари тарқатади, мана қаранглар ким билан ўтирдик деб. Бу ҳолатга кескин жиддийлик билан назар ташлаб, қоралаб ёзаётган комментларга ҳам кўзим тушди. Мисол келтираман.

1

2

Шахсий хаёт — давлатга ҳам, оммага ҳам алоқаси йўқ. Бу шахснинг ўзини турмуш тарзи, шахсий худуди. Унга биз индамай кириб келиб, қилаётган ишини кескин танқид қилиб, ёмон томонга ёйишимизга эса умуман хаққимиз ҳам йўқ.

Ҳа тўғри, маст холатда, кўча кезиб, шайтонқизлар билан очиқчасига гай-гуй қилиб юрганда, шарманда қилиб ёшларга ўрнак бўлишни ўрнига қилаётган ишингни қара деб панд-насихат бериб, нафратимизни билдиришмиз мумкин. Аммо айнан шу расмларда буларни қоралаш кечирасизлар-у, тирноқ ичидан кир қидиришдай туюлди манга.

Таниқли шахсларнинг шахсий ҳаётига ҳеч кимнинг аралашишга хаққи йўқ, Аммо сўз, фикр эркинлигини ҳисобга олган ҳолда, Санжар шунчаки ўз фикрини ёзган. У расмларни чемпионларимизнинг чўнтагидан телефонни ўғирлаб, расмларни олиб ёзмаган. Айрим одамлар эса кўндаланг ёмонлашга, хақоратлашга ўтиб кетибди.

Чемпионларимиз ҳам одам, қўйиб беринглар, хохлаганча яшасин!

Қабиладаги тўнтарилиш

61919201_1280012437_vek1

Бу ерларда Саид Қосим қабила боши эди.

Саид Қосим ҳар бир идрокли, кучли қариндошларига, қабила ишларини бўлиб берганди.

Оғайниси Қобилтой гўштком эди. Ҳар бир қабиладаги оилаларга гўшт таҳсимлаб берадиган мансабдор бир шахс.

Шарифжон эса қабилага тегишли ерларни қўриқлайдиган посбонларнинг каттаси эди.

Хуллас, Саид Қосим ён атрофига, ўзининг оғайниларини йиғиб олиб, қабила сиёсатини бошқариб турарди.

Янги қонун-қоида чиқарганда, мансабдор шахсларга овоз беришга улашар эди. Доим Саид Қосимнинг таклиф қилган лойихаларига ҳамма мансабдорлар бир овозда розилик билдирар эди.

Бир куни Саид Қосим Қобилтойни чақириб, қўшни қабиладан таклиф тушаётганини айтиб қолди. Қўшни қабила асосан дур, олмозлар билан шуғунланар эди. Бу қабила шунчаки ишига берилиб кетган эканки, қўзи-қўйларига аҳамият бермай, кўпайтирмай қўйган экан. Шунга олмозлар эвазига гўшт сўраганини маълум қилди. Қобилтой ақлли, ўз ишининг устаси бўлгани учун шундай деди.

— Шунчаки бериб юборсак, халқ саволга тутади. Бизга на керак бул олмозлар, гар қолсак очликда?

Саид Қосимнинг боши қотди. Олмозларни моҳиятини билмайдиган халқ деб жахли чиқди ва Қобилтойга халққа айт:

— Ахир олмозларга исталганча егулик сотиб олсак бўлади — деб.

Халқ дейди-ку:

— Тайёр гўштларни бериб эвазига олмозларни олиб, сўнг яна ўша олмозларга гўшт сотиб оламизми?

Саид Қосимнинг яна боши қотди. Аҳир у олмозларни маълум бир қисмини халққа кўрсатиб, қолганларини сандиққа жойламоқчи эди-да.

Бир куни кечаси Шарифжон посбонлари билан Саид Қосимнинг кулбасига келиб тўполон қилди.

— Сендай қабила боши бизга керак эмас. Гўштларимизни бериб юбориб, нималар қилмоқчисан? Тахтни бўшатиб қўй — деб дўқ қилди. Шарифжоннинг посбонлари Саид Қосимнинг ёнини олаётган одамларни уриб тепиб ташлаб, кулбага ҳеч кимни яқинлаштирмай туришди.

Қабиланинг ярим қисми Шарифжон тарафга ўтди. Қолганлари нима қилишни билмай вазиятни кузата бошлашди.

Шунда Саид Қосим шартда кулбасидан чиқди. Шарифжонга қаради-да.

— Халқдан сўра, нима деса шу бўлади! — деб жахл қилди.

Халқдан овоз чиқди. Ким нима дегани тушунарсиз бўлди. Розимиз дегани ҳам бўлди, аммо норози бўлганлар кўпроқ бўлди. Лекин буни қандайдир аниқроқ хисоб-китоб қилиш керак эди. Шу пайт Баҳромхўжа деган қассоб, шогирдлари билан Шарифжоннинг посбонлари билан жанг қилиб, бирма-бир қўлга олиб,  ертўлага тиқа бошлашди. Буни кўрган халқ, овоз беришда сал пассивлашиб қолиб, вазиятни кузатишда давом этди.

Қуёш чиқишга улгурмай, Шарифжон таслим бўлди. Халқ Саид Қосимнинг кучига хайрон қолди. Ва олқишлаб кетди.

Саид Қосим анча обрў олди, куч олди.

Эртасига хар бир қабила оиласидан олмозларга гўштни алмаштириш лойихасига овоз беришларини сўради.

Юз фоиз халқ розилик билдирди. Аҳир Саид Қосим ўз кучини кўрсатиб қўйган эди-да.

Тун. Халқ уйқуда. Саид Қосим ўз кулбасида сандиқ олдида ўтирарди.

— Хўш, Қобилтойга 10та олмоз — деди.

Қобилтой:

— 15та бераверинг, Шарифжонга 5та бераман деб ваъда бергандим тақсир.

— Ўзингни 10тангдан беравер, ҳа айтганча Шарифжонга айт, бир оз вақт халқ кўзига кўринмай турсин, қўшни қабилада яшаб турақолсин, ҳар холда уни жазолайман деб халқ олдида сўз берганман.

Шу билан Саид Қосим сандиқ устида ухлайдиган бўлди. У жуда кучли шахсга айланди.

Баҳромхўжа посбонларнинг янги бошлиғи қилиб тайинланди.

Қобилтойнинг қўйлари камайиб кетгани учун ишлашга хожат йўқ деб бой-отага айланди.

Шарифжон қўшни қабилада умрининг охиригача тўқчилик, сокинликда яшади.

 

Бировнинг хаққи

Эрта тонгда соат тахминан 6:30ларда эшик тақиллади. Глазокдан қараса, қўлида дафтар ручкаси бор икки киши турган экан. Кўзидан хали уйқуси кетмаган Амон наилож сўради:

— Ким у?

— Суддан келдик, эшикни очинг!

Эшикни очишдан олдин усти бошига убу нарса ташлаб олай деб ичкарига кириб кетса, эшик қаттиқроқ тақиллатилди. Амон энсасини қотириб, “ – э, хозир!” деб қўйди.

Эшик очилди. Гувохномалар кўрсатилди. Иссиқсув ва отоплениядан 410 000 сўм қарзи борлигини ва ҳозир тўланмаса, пулни ундириш мол-мулкга қаратилишини, агар рози бўлмаса, пастда милиция ходимлари турганини билдиришди. Амоннинг жахли чиқар, лекин уйда пули йўқлиги сабаб, қандайдир юмшоқлик билан суд ходимларига тушунтиришга уриниб кўрди. Натижа бўлмади. Ултиматум қўйилди. Ё пул, ё мол-мулк. Бир томондан Амон шукур ҳам қиларди, чунки қарзи аслида 1 млн. сўмдан баланд эди. Булар 410 000ни сўраб келди деб қўшниларидан пул сўрабди, натижа эса яна бўлмади. Охири суд ходими тушунтирди:

— Нимага бунча муаммо қиласиз, индамай хоп десангизчи, мана бу 32талик Самсунг телевизорингизни олиб кетамиз, акт тузамиз, 5 кун ичида 410 000 сўмни тўлаб олиб кетаверасиз телевизорни.

— Майли, шунақа қиламиз, киринглар.

Амон суд ижрочиларини кузатиб, ўзи ишга кетади. Ишхонада ремонт. Амон кузатувчи вазифасини олганида, директори санга ишонаман, парод қилмайсан деб қўйгани учун ўзини директор ўринбосаридай тутарди. Бир уста келиб,

— Амонака, мана бу перфораторим ишламай қолди, устага олиб бориш керак, озрок пул берсангиз дегандим?

— Қаерда устахона ман ўзим обориб келаман, сан ишингни қилавер.

Машинага ўтириб, чўнтагидаги сигарет ва телефонини мафон тагига жойлаб, устахона томон йўл олибди. Уста кўриб, тузатиб бериб, 45 000 сўм бўлади дебди. Қайтаётиб сигарет қолмагани учун семечкачи холадан 5000 га сигарет сотиб олибди.

Кечаси директорга хисобод бераётган эмиш.

— Гипсокартон 134000 сўм, Рейка 65000 сўм, перфораторни 50 000 сўмга тузатдим.

— Қайси устанинг перфоратри бўлса, иш хаққидан ушлаб қол перфораторнинг ремонт пулини.

Уста қилган иши учун 260000 сўм олиши керак бўлган, унинг қўлига Амон 210000 бериб, перфоратор ремонти 50 000 бўлганини этибди. Уста на илож рахмат деб уйига қўнғироқ қилиб, нон билан кўкатлар олиб келишини билибди. Йўлкира қилиб, уйидан тушган заказларни олиб борса қўлида 200 000 сўм пули қолибди. Ичида, как раз қўшнимдан қарзим бориди, ўшани бервораман деб яхши кайфиятда кечки овқатга ўтирган экан, ўғли кириб келибди.

— Дада, мана бу валасапетимнинг балонлари ёрилиб кетди боя, Боқи амаки тузатиб бериб, дадангдан 5000 сўм олиб кел деди.

— Ўғлим, эртага бераман, пулим хозир қолмади.

— Ҳозир беринг, сўраб ётибдилар-да..

Устанинг боши қотди, қўшнисига 195 000 олиб чиқиши ўзига ғалати кўринди. Ўғлига эртага бераман бўлди деб дўқ қилибди.

Бир оз ўтиб уйга ўғли йиғлаб келибди. Боқи амаки бошимга чертди пул бермасанг бошқа келмагин деб арз қилибди отасига. Уста ота, жахл билан Боқининг олдига чиқиб кетибди.

Милиция ходимлари. Боқи кайпда хушидан кетиб ётибди. Аёли шаллақилик қилиб милиция ходимларига нимадирлар тушунтираётган эмиш, уста эса милиция машинасида ўтирар эди. Боқига болани нега бошига чертасан деб чиққан устага маст Боқи бир нималар деворган, Уста шақиллатиб солган, Боқи йиқилиб хушидан кетган, аёли 102га қўнғироқ қилган. Хуллас, Устани участкавой хонасига олиб бориб, тушунтириш хати олиб, қўйиб юборишибди.

Амон пул топиб судга бориб 410 000 олиб келдим деган экан, суд бориб иссиқсувдан қарзи йўқ деган справка олиб кел деб чиқариб юборибди. Амоннинг боши қотган, ахир Иссиқсувга борса, 1 млн. қарзини тўлаши керакку ундай справка олиш учун. Қайтиб суд ижрочининг олдига кирибди.

— Ака бир йўлини қилинг, хозир унча пулим йўқ, тўғриси сал қийналиб турибман.

— Ҳеч қандай йўли йўқ, мана шунақа справка олиб келас, кейин телевизорингизни берамиз, акс холда, ТВни нархлаб, сотувга қўйиб, қарзингиз ўрнига олиб қоламиз.

Амон жахли чиқса ҳам, индамай чиқиб кетибди. Бир хафталарда, ойлик олиб, иссиқсувга қарзларини тўлаб,  твни олиб кетгани судга келибди. Хаёл билан шошиб машинасини қулфлаш эсдан чиқиб ичкарига кириб кетибди. Чиқиб қараса, эшиги очиқ, мафон тагида турадиган телефони йўқ. Ха, ўша манчестер юнайтед қип-қизил чехолли телефони йўқ, ўғирлаб кетишибди. Бундан баттар жахли чиқиб асабийлашиб кетибди. Судга кираётганда, милиция ходимлари телефонларни олиб қолишади барибир деб машинада ташлаб кетган эди. Мана энди ўша матохи йўқ.

Асабийлашиб ўтган кетганларга қараб сигарет чекиб турса, суддан Уста ва Боқи чиқиб келаётганмиш. Боқи амаки кўчада кутиб турган ўғли томон кетибди. Уста Амонни таниб, бориб сўрашибди. Амон бўлган воқеани этиб бериб, устадан бу ерларда ўзи нималар қилиб юрганини сўрабди.

Уста бўлиб ўтган ишларни гапириб бериб, шу билан мана Боқи амаки билан судлашиб юрганини этиб берибди. Амон бир қулоғи билан эшитиб, майли, деб хайрлашибди.

Машинасини миниб, хотинига телефон коробкасини топиб қўй деб қўнғироқ қиламан деса, мафон тагида телефони йўқ, бундан янада баттар асабийлашиб, газни босиб машинасини учириб кетибди.  Шу пайт йўлига бир машина чиқиб қолди. Шартта тормоз босган экан, машина сирпаниб кетаётган эмиш,  тўғрисидаги машинани урмай деб ўнга буриб, тўғри дарахтни қучоқлабди.

Боқи амаки шаполоқ еб, ерга тушганида боши лат еганига, уйида ётарди. Эрталаб уйқисини жаранглаган товуш бузиб уйғотиб юборибти. Жахл билан туриб қараса, зарядкага қўйиилган телефон жаранглаб ётган экан. Боқи амаки бақириб:

— Эй, мана бу шалаққи телепон кимники?! Овозини ўчирларинг-ей!

Ховлидан ўғли кириб келиб, телефонни олиб чиқиб кетаётса, Боқи амаки танбех берибди.

— Хезалакка ўхшамай қизил телефон ҳам тутасанми-ей, ёқот бунингни.

Беш минг сўмни ўрни катта экан. Айниқса у пул — бировнинг хаққи бўлса.

Оғридими жонинг, эй чинор?
Тўнкага айланиб бўлдин хор.
Дўппини олиб кел дейилган,
Ўрнига калла олиб кетилган.

Дўстликни сотиб олинг

Бунақаси ҳали бўлмаган ёки ман кўрмаганман.

Марҳамат, Румия Марасулова дан 1 соат дўстликни 20 000 сўмга сотиб олишингиз мумкин.

drujbaza20

Бир ҳилда ростан ҳам одамзот бегона бир инсон билан дардлашгиси келиб қолади. Яқинлари, ёки шунчаки танишлари билишини истамаган кўп бир муаммолари балки холатлари бўлади. Шунда ростан ҳам одам ўзи билан ўзи ёлғизликда гаплашиб қўяди. Сабаби, ичидаги бу гапларни ўзини танидиган биров билишини истамайди аммо кимгадир гапиргиси келади. Бу қандайдир психологик жараёндир, билмадим. Лекин бу Румия деган аёлнинг таклифи ҳам кулгилли ҳам бир томондан тўғри.

Лекин комментлар даҳшат, кўпчилик куляпти.

Панорамадаги шармандалик

Кеча бир мазза қилиб Рустам Саъдиев олган Барон фильмига тушмоқликка ахд қилгандим. 19:00даги сеансга сал олдинроқ бориб, билет олиб, залнинг тузукроқ томонидан жой олиб қўйиш мақсадда, Панорамага соат 18:00да бордик. Одам кўп. Аниқ эсимда йўқкуя, но 4-5та касса деразаси бор. Лекин айни дам олиш кунлари, кечки сеанслар вақтида, атиги 2та касса деразалари ишламоқда. Шу сабабли, касса олдида ооооодам. Милиция ходиларимиз барака топсин, бизни хавфсизлигимизни таъминлаш мақсадда, хар бир кираётган одамни текшириб ичкари қўйишмоқда.

Биз билетни олиб, энди 19:00даги сеансга 1 соат бор деб, кўчага қайтиб чиқдик, перекурга. Дам олиш кунида, кўпчилик кечки сеансни мўжаллаб келган, одам йиғила бошлади. Шу пайт, Панорама эшиклари ёпилди. Нимамиш, ичкарида кассани олдидаги навбат бўшасин, кейин кирасизлар дейишди. Хўп майли, ичкарида кассадан билет олган одам, яна бир ички эшикдан билетни кўрсатиб ўтиб кетиши керакми? У ерда ҳам эшикни ёпиб қўйишган. Шу жойини тушунмадим. А бу ичкарига қўймаса, кирган одам қаерга кетади, тураверадида?! Кейин биздан совуқ ўта бошлади.

Соат 18:30да прям хаус бошланди. Мана манзара.

photo_2016-01-24_12-19-30

 

 

Бизни жахлимиз чиқиб, милиция ходимига билетимиз бор, хотябы билети борларни қўйиб юборинглар, навбатда турмайдику улар десак ҳам, ичкари бўшасин деб туппойча, нелогично гапирди. Ички эшиклардан қўйиб юбормаса, қандай бўшайди?!

Соат 18:45да уже конкретно бақириш сўкишлар бошланди. Қулоққа эштилган гаплардан келтираман:

— Бугун кино бўладими ўзи?

— Билети борлар на**й вохлидан оволиб?!

— Ааааууууууу давай, келинники шўт экан, хахаха!

— Аёлларни қўйворила е, қанақа эркесила?!

— Кечирас, кечирас укам манга қарен, нарё хонага кириб чиқилу

— Рахмила кесин аёллага, номахрамла суяниб ётибти бизага (махраминг билан туш кинога)

Ачинарли, ҳамда кулгилли гаплар кўп бўлди. Лекин ҳалқ қўзғолони ёмон катта куч-да. Шуни ўша Панорама ходимлари билмайди шекилли, бир вақт халқ уже қий-чув қилиб, халиги акфали ойналарни итаришни бошлади. Кўзим билан кўриб турибман, пластик ойналар ичкарига эгилишни бошлади. Агар бир милиция ходимларининг каттаси чиқиб. эшикни очиб юборишини этмаганда, точно синиб кетарди Панораманинг кириш қисми.

Эшиклар очилди. Хамма ичкарига кирди. Билет ҳам олишди, иккинчи эшикдан хам ўтишди. А ундан олдин, биз 18:00да келганимизда ҳам ичкарида шунча одам эди. Эшиклар ёпилмагани эди. Навбат катта эди. Но бизни халқ ҳам фаросатли. Навбатда турган аёл киши ёки болалилар бўлса, бизни эркаклар навбатсиз қўйиб юборди. Халққа қўйиб берса, индамай навбатга туриб, ўзи билет олиб ўзи кириб кетаётган вақтда, бу Панорама ходимлари ўзича 5та касса деразасидан 2тасини очиб қўйиб, порядка қилмоқчи бўлди. Билет олганларни ичкарига қўйиб юборса бўлдику, уларни ҳам ушлаб туришди-да. Вообше, бу кинотеатр фаолияти туфталашиб кетипти. Ичкарига қўйишганда, катт- катта кутиб ўтирадиган заллар бор, кимдир ўшатга боради, кимдир туалетга кириб чиқади, кимдир поп-корн олади, кимдир катта афишаларни олдида расмга тушиб 19:00ни кутиб туради-да. А булар нима қиляпти, мана қаранглар. Ичкарига кириб ҳам блок бор экан. Манзара

photo_2016-01-24_12-19-46

 

19:10да блоклар ечилди. Ҳамма ичкарига интилди. Оооодам. Ишқилиб зўрға кириб ўтириб олдик.

photo_2016-01-24_12-19-25

 

Панорама кинотеатр директори диққатига! Илтимос, айнан шунақа шов-шув бўлаётган киноларни кечки сеансларда, кассаларни хаммасини ишлатиб қўйиб, хар хил блокларни олиб ташланглар. Кўчадан киришда 2та эшик бор экан. Бири гўё кириш учун, бири гўё чиқиш учун. Милиция ходимлари шунақа деди. А кинотеатрдан зални ўзидан чиқадику катта поток. Биринчи эшикдаги текширувни, иккинчи эшикка ҳам қўйиб киргизишни ўйланглар. Биламан ҳар доим бунақа шов-шув бўлиб одам кўпайиб кетмайди. Но бу кинони биринчи куни эмаску, тем более дам олиш куни бўлса. Ечим жуда оддий, катта бир калла ҳам керак эмас, атиги кассалар деразасини ҳаммасини ишлатиб қўйиш, айнан ўша кечки сеанс учун холос. 10 000 сўмдан билетни олиб, кўчада 1 соат туришимизни ўзи туппизм. Хуллас, шарманда Панорама.

Бу блогпостим Барон фильми хақида эмас. Шунга ҳам кириш қисми кўпайиб кетди деб ўйламанглар.

Баронга келсак, фильм бизни ҳозирги кунда чиқаётган ўзбекча банальный кинолардан анча яхши. Зўр! Фақат планкани баланд қўйиб баҳолаш керак эмас. Кўпчиликни энса қотирадиган жойлари ҳам бўлди. Лекин оддий халқ учун жуда зўр кино. Молодцы.

Ўзбекистондаги кинолар ичида 5 баҳо қўйдим.

Дунё кинолари ичида 3 баҳо.

Фильм хақида гапириб беришим ҳам мумкин. Аммо, 1,4 млрдлик кино ўзини оқласин. Билет олиб тушинглар. Афсусланмайсиз. где то 2.5 соатли бу фильм шу вақт мабойнида ҳеч зериктирмайди.

Тавсую, ребята!

Панорама, э шарманда.

Ҳиёnet

Кеча Аброр айтгандай ҳиёнет қилдим.

photo_2015-12-30_10-47-13

Премьераси ўзи 07.01.2016дан бошланадиган, Леонардо Дикаприо бош ролни ижро этган Выживший/The Revenant [2016]  деган кинони кўрдим. Качествада. Тас-иксда.

Таасуротларим чексиз. Мазза қилдим. Режиссерга, сценарий муаллифларига браво!

Кино жуда оғир ҳамда жуда енгил. Қалай? Шунақасини кўрганмисизлар? Гапириб берсам-ку, қизиғи қолмайди, лекин тавсую. Режиссер бош қаҳрамоннинг дардини шундай томошабинга ўтказиб берадики, ичиз, қалбиз оғриб кетади. Ўғли билан яқин, дўст сифатда гаплашиб юрадиганларни йиғлатворади. Бу сафар Леонардо Оскар олиши шарт! Агар ўша Оскар академияси бу актерни лойиқ кўрамаса, унда Оскарга тупураман. Ўйнаган ролини кўринглар, гапимга қўшилмасанглар умуман кино кўришни йиғиштириб қўйсанглар ҳам бўлаверади.

Снимаю шляпу перед создателями этого шедеврального фильма!